21:28 / 12.11.2016
10 104

Талабаларга темир йўл чипталари учун чегирма берилади

Талабаларга темир йўл чипталари учун чегирма берилади

1-5 декабрь кунлари Ўзбекистоннинг ички йўналишларида қатнайдиан поездлар учун чипта баҳоси талабаларга 50 фоизлик чегирма билан сотилади. Бу ҳақда “Qalampir” сайти ёзмоқда.

Гап шундаки, 4 декабрь мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим кун. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайловда иштирок этиш ҳар бир фуқаронинг қонуний ҳуқуқидир. Яқинда сайтимиз орқали юртимизнинг турли вилоятларидан Тошкент шаҳри ёки бошқа вилоятларда таълим олаётган ўқувчилар, талабаларга сайловда иштирок этишларини таъминлаш мақсадида 1-5 декабрь кунлари қисқа муддатли таътил эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

1-5 декабрь кунлари мамлакатимизнинг ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик компанияси чегирмалар ҳақида эълон қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Талабаларга темир йўл чипталари учун чегирма берилади