6 ноябрь куни шоир Аҳад Қаюм ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали марҳум шоир Абдулла Орипов ҳаётлик чоғида ёзган шеърини омма эътиборига ҳавола қилди. Унинг маълум қилишича, бу шеърни эшитгач, шоирнинг дўстлари ва фарзандлари уни эълон қилмасликка аҳд қилишган. Ушбу шеърда шоир, ўз ўлими ҳақида ёзганди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар берди.
“Абдулла Орипов бу шеърни ёзиб, ўқиб берганларида ёнидаги дўстлари, болалари ҳўнг-ҳўнг йиғлаган эдилар. Ҳатто бу шеърни эълон қилмаймиз, деб туриб олгандик. Начора, мана, эълон ҳам қилдик. Минг афсус...” дея Аҳад Қаюм марҳум шоир Абдулла Ориповнинг “Чидайсан, болам” шеърини эълон қилган.
ЧИДАЙСАН, БОЛАМ
Жисмимни кўтариб турибди тупроқ,
Ернинг устидаман, йўқ зарра нолам.
Ўзи чорлар бир кун бағрига, бироқ,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Ҳай дунё, ўзингни бир пулга сотдинг,
Калава топдинг-у, учин йўқотдинг.
Мен каби охири ғафлатда қотдинг,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Инсон эзгуликдан топгай фароғат,
Нима зарур унга зулму қабоҳат.
Кимдир уриштириб, қилгайдир роҳат,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Ерни ҳам, кўкни ҳам айладим тавоф,
Лекин ҳеч биридан чиқмади жавоб.
Бўғзимда “Нега?”, деб қотди бир хитоб,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Дунёга боқмадим мен асло ёвдек,
Гоҳо тўсса ҳамки йўлимни ғовдек.
Ҳар ҳолда, гаплашдик икки соқовдек,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.
Эслатиб ўтамиз, Абдулла Орипов 5 ноябрь куни АҚШнинг Хьюстон штатидаги шифохонада вафот этди. Унинг жасади ортилган самолёт бугун, 7 ноябрь куни АҚШдан Ўзбекистонга келиб қўнади. 8 ноябрь куни элимиз суйган шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, давлат ва жамоат арбоби, мамлакат мадҳияси муаллифи Абдулла Орипов “Чиғатой” қабристонига дафн этилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди