23:46 / 27.10.2016
9 913

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди

Бугун, 27 октябрь куни Facebook тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида даҳшатли ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкент-Янгийўл трассасида оқ рангдаги Spark автомобили йўл четидаги симёғочга бориб урилган. Аниқроғи, суратда кўриниб турганидек, қаттиқ зарбдан устун Spark автомобили ўртасигача кириб қолган.

Ушбу бахтсиз ҳодиса қандай юз бергани кўпчиликни ўйлантиряпти. Маълумотларга кўра, машина ҳолати аянчли бўлишига қарамай, ҳайдовчи омон қолган. Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам ҳамда ЁПХ ходимлари етиб келган. Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сайтимизни кузатиб боринг, ушбу воқеа ҳақида батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда даҳшатли ЙТҲ юз берди