11:51 / 14.10.2016
13 866

Тиббиёт ходимлари маошига ноябрдан бошлаб устама қўшилади

Тиббиёт ходимлари маошига ноябрдан бошлаб устама қўшилади

Ноябр ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади, деб хабар беради Diydoraziz.

Хўжалик бекаларининг маошларига энг кам ойлик иш ҳақининг 25%и миқдорида устама қўшилади.
Ўттиз фоизлик устамалар уларда ишлаш ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналарига тенглаштирилган муассасаларнинг бош врачи, бош врач ўринбосари ва олий маълумотли мутахассисларга берилади.

Ички ишлар органлари томонидан қўриқланадиган интенсив кузатувдаги руҳий касалликлар шифохоналари ходимларига энг кам ойлик иш ҳақининг 15%и миқдорида устама тўланади.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси ходимларига турли миқдорда устамалар тўланади. Муассасаларнинг раҳбари, раҳбар ўринбосари ва олий маълумотли мутахассислари (Тиббий-санитария бирлашмаси аппаратида штатда турувчи ходимлардан ташқари) 15 фоизлик устамага эга бўлишади. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги тиббий-санитария бирлашмаси муассасаларининг қолган ходимларига 10 фоизлик устамалар берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тиббиёт ходимлари маошига ноябрдан бошлаб устама қўшилади