Тошкент ҳайвонот боғига уч ёшли Алатау лақабли жирафа келтирилди.
Тошкент ҳайвонот боғига илк бор жирафа келтирилди, дея хабар бермоқда зоология боғи маъмурияти.
«Ўз коллекциямизни мазкур ноёб жонивор билан тўлдиришга бўлган кўп йиллик уринишлар муваффаққиятли якунланди, — дейилади хабарда. — Олмаота ҳайвонот боғи ўзининг уч ёшли Алатау эркак жирафасини бизга тақдим этишга рози бўлди».
Ёш жирафанинг ота-онаси Хан ва Грация ҳамда яна бир ёш нар Сулу Қозоғистонга 2003 йилда Жанубий Африка Республикасидан келтирилган эди. Ўтган йилларда улардан 12 жирафа боласи дунёга келди.
«Алатау узоқ йўлни муваффақиятли босиб ўтди, ўз ҳудудини ўзлаштириб, уни парвариш қилаётган ходимамиз Шаҳзода қўлидан сабзавотлар, мевалар, акация ва қайрағоч шохчаларини иштаҳа билан емоқда», — дейилади Тошкент ҳайвонот боғи сайтида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди