Германия президенти исламофобия учун мусулмонлардан кечирим сўради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-10-2016 | 12:16 ZAMIN.UZ / Жамият / 09 Октиябр 2016
701

Германия президенти исламофобия учун мусулмонлардан кечирим сўради

Германия президенти исламофобия учун мусулмонлардан кечирим сўради

Германия президенти Йоахим Гаук бутун дунёда, шу жумладан Германияда исломофобиянинг кучайиб бораётгани учун мусулмонлардан узр сўради. Бу ҳақида у Дрездендаги масжид имоми билан учрашув чоғида гапирган. Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида мазкур масжидда теракт содир этилганди, дейилади "Muslim.uz" сайти хабарида.

Шундан сўнг масжид имоми Геррмания президенти Йоахим Гаук ва канцлер Ангела Меркел қабулида бўлган. Имомнинг айтишича, мамлакат президенти содир этилган терак учун кечирим сўраган. Ўшанда Дрезден масжидидаги қўл бола мослама портлаган чоғда имом ва унинг оиласи масжид ҳудудида бўлган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.