14:46 / 26.09.2016
9 342

Дакка аэропортидаги чиқинди қутисидан 3 килограмм олтин топилди

Дакка аэропортидаги чиқинди қутисидан 3 килограмм олтин топилди

Бангладеш божхона ходимлари Дакка шаҳридаги Ҳазрат Шохжалол халқаро аэропортидаги чиқинди қутисидан 3 килограмм олтин топиб олишди. Бу ҳақида "Кун" нашри маълум қилди.

Божхона ходимлари контрабандачиларнинг аэропортга келгани ҳақида маълумот олишган. Қидирув операцияси натижасида улар иммиграция зонасидаги чиқинди қутисидан 10та олтин ёмби топишган.

"Ўйлашимизча, тахминий контрабандачилар офицерларимизнинг фаоллашиб қолганини сезиб, олтинлардан қутулишга қарор қилишган", - деди божхона хизмати ходими Мўйнул Хон.

Топилманинг бозор нархи 190 минг долларга баҳоланмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Дакка аэропортидаги чиқинди қутисидан 3 килограмм олтин топилди