23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов бошқарди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.
Мажлисда сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 241–моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси 2016 йилги президентлик сайловида иштирок этиш учун сиёсий партияларнинг тақдим этилган аризалари ва бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда иштирок этишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Комиссия аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Барча муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?