14:25 / 22.09.2016
7 572

Питт ва Жолининг ажрашишига сабаб қилиб кўрсатилган актриса вазиятга ўз муносабатини билдирди

Питт ва Жолининг ажрашишига сабаб қилиб кўрсатилган актриса вазиятга ўз муносабатини билдирди

Оммавий ахборот воситаларида юлдузли жуфтлик - Брэд Питт ва Анжелина Жолининг ажрашишига сабаб қилиб кўрсатилаётган француз актрисаси Марион Котийяр ўзининг инстаграмида бунга изоҳ берди ва ортиқча гап-сўзларга нуқта қўйди. Котийяр ва Питт "Иттифоқдошлар" фильмида бирга суратга тушганларидан кейин ОАВ уларни ишқий муносабатлар боғлаб турганлиги ҳақида хабар тарқата бошлади.

Франциялик машҳур актриса ушбу вазият юзасидан ўзининг Instagram тармоғидаги саҳифасида қуйидагича хабар қолдирди:

"Бу сўнгги 24 соат ичида давом этиб келаётган янгиликлар оқимига менинг биринчи ва ягона муносабатим бўлиб қолади. Мен одатда бундай хабарларга изоҳ билдирмайман ва уларни жиддий қабул қилмайман. Бироқ вазият мураккаблашиб бораётганлиги ҳамда менинг севимли инсонларимга тааллуқли бўлгани учун мен бунга муносабат билдиришимга тўғри келади. Биринчидан, мен кўп йиллар аввал орзуимдаги эркак - ўғлимиз ва туғилажак фарзандимизнинг отасини учратганман. У - менинг муҳаббатим, менинг энг яқин дўстим ва менга керакли ягона инсон. Иккинчидан, соғлиғим ҳақида қайғураётганлар учун ўзимни яхши ҳис қилаётганимни айтиб, миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бу уйдирмалар мени ташвишга солмайди. Шошилинч хулосага келувчи ОАВ ва "ёвлар"га эса чин дилдан тез орада шифо топишларини тилайман ва ниҳоят, мен бениҳоя ҳурмат қиладиган Анжелина ва Брэдга бундай нотинч пайтда ярашиб кетишларини тилайман. Сизларни севиб қолувчи Марион".

Эслатиб ўтамиз, Марион Котийяр 2007 йилда актёр Гийом Канега турмушга чиққан. Жуфтликнинг Марсель исмли ўғли бор, бундан ташқари улар тез орада иккинчи маротаба ота-оналик бахтига муяссар бўлишини актриса расман тасдиқлади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Питт ва Жолининг ажрашишига сабаб қилиб кўрсатилган актриса вазиятга ўз муносабатини билдирди