13:38 / 20.09.2016
7 034

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг 23 та ҳудудида текширув ўтказди

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг 23 та ҳудудида текширув ўтказди

Ўзбекистон ва Қирғизистон томонлари мутахассислари умумий чегаранинг алоҳида ҳудудларида текширувлар ўтказди, дейилади "Кун" нашрида.

"14—20 сентябрь кунлари давомида Жалолобод ва Ўш шаҳарларида Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг ўзбек-қирғиз Давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича учрашуви бўлиб ўтди", дейилган Ўзбекистон ТИВ сайти тарқатган хабарда.

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида давлат чегараси чизиғининг 23 та ҳудуди биргаликда дала шароитида текширилган.

Учрашув якунида протокол имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаранинг 23 та ҳудудида текширув ўтказди