АҚШда полиция ва криминалист-олимлар учинчи ҳафтадирки, Оҳайо штатидаги АЁҚШда пластик халтача ичида ташлаб юборилган юрак кимга ёки нимага тегишли эканлигини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақда New York Times нинг хабарига иқтибос келтирган ҳолда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Гап шундаки, 25 август куни Норуолк шаҳридаги АЁҚШда тез ёрдам хизматининг икки ходими тушлик қилиш учун тўхташади. Айнан ўшалар пластик халтачада ётган юракни топиб олишади.
Айни дамда олимлар уни ўрганишда давом этишмоқда. Айрим олимларнинг фикрича, аъзо шакл ва ҳажм борасида инсон юрагига ўхшайди, аммо аниқ тўхтамга келишга ҳали эрта. Чунки чўчқанинг ҳам юраги кўриниш ва ҳажм жиҳатидан инсонникига ўхшаб кетади.
"Бундан ташқари, юракнинг кимга ёки нимага тегишли эканлигини унинг териси ДНКсидан ҳам билиш мумкин", дейишмоқда олимлар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди