Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоилнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов даволаниш учун АҚШга жўнаб кетган, дейилади "Кун" нашрида.
“Элимизнинг ардоқли ва атоқли шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи, буюк устоз Абдулла Орипов соғлигини тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун Америка Қўшма Штатларига учиб кетдилар ва бугунги кунда муолажа олмоқдалар. Улуғ устозимизга Яратгандан соғлик, саломатлик тилаймиз. Миллатимизнинг маънавий юксалиши йўлидаги фидокорона хизматларингиз олдида ҳамиша таъзим ва ташаккурдамиз. Дурдона асарларингиз билан халқимизнинг минг йиллик олтин хазинасини янада бойитаверишингизга тилакдошмиз. Бахтимизга бор бўлинг, улуғ устоз!”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?