12:21 / 10.09.2016
7 297

Математика бўйича тестга ўқитувчини таниш бўйича савол киритилгани маълум бўлди

Математика бўйича тестга ўқитувчини таниш бўйича савол киритилгани маълум бўлди

Reddit фойдаланувчиси математика ўқитувчиси тестга ўз юзини таниш бўйича саволни киритгани ҳақида ҳикоя қилиб берди. Бу ҳолатга Meduza мухбири эътибор қаратган ва нашрда шу ҳақда хабар ёзилган, дейилади "Кун" нашрида.

Мазкур тест варағидаги санага кўра, математика бўйича тестга бундай вазифа киритилиши ҳодисаси 2015 йилнинг ноябрь ойида рўй берганди. Ўқитувчи тест саволига кўринишидан шарқий осиёликларни эслатувчи 4 кишининг суратини жойлаштириб, улар орасида қайси бири ўзи эканини топишни сўраган.

«Чоракнинг деярли ярми ортда қолди. Мен ҳамма мени танийди, деб ўйлайман. Савол шундай: Қайси сурат меники?», – дейилган саволда.

Тўғри жавоб учун ўқувчига 1 балл берилган.

Reddit фойдаланувчисининг билдиришича, у саволга тўғри жавоб қайтарган, чунки у ҳамиша дарсларга келган. Ўқитувчи эса доимий равишда йўқлама қилиб бормас эди. Тест синови вақтида ҳам у синфхонада бўлмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Математика бўйича тестга ўқитувчини таниш бўйича савол киритилгани маълум бўлди