Россия терговчилари, мамлакат ИИВ "Т" бошқармаси раҳбари ўринбосари Дмитрий Захарченконинг уйида тинтув ўтказишганда, унинг уйидан 8 млрд рублга тенг хорижий валюта мусодара қилинган, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри РИА Новостининг ҳуқуқ идораларидаги манбасига таяниб берган маълумотига иқтибос келтирган ҳолда.
"Полковник Захарченконинг уйидаги тинтув ҳозиргина якунланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ундан йирик миқдорда долларлар олинган. Хорижий валюта қиймати 8 миллиард рублга яқин", — деган манба агентлик билан суҳбатда.
"Маблағнинг якуний миқдори маълум эмас. Ҳозирча фақат уйдаги нақд пул мусодара қилинди. Бу йўналишда иш олиб борилаяпти", — деб қайд этган манба.
Россия ИИВ коррупцияга қарши кураш раҳбари ўринбосари Захарченко йирик миқдорда пора олаётган вақтда қўлга олинган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда