14:46 / 07.09.2016
6 774

Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф буюрди

Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф буюрди

Минтақавий тараққиёт учун масъул марказ ва вилоят даражасидаги давлат идоралари ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф буюрди, дейилади "Кун" нашрида.

Ўқув-танишув сафарининг бош мақсади - Латвия давлат идораларининг маҳаллий бошқарув бўйича тажрибасини ўрганиш. Хусусан, минтақавий тараққиётни режалаштириш, марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва координация, Депутатлар маҳаллий кенгаши ва ижроия ҳокимияти ўртасидаги ҳамкорлик, минтақавий тараққиёт соҳасида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик.

Делегация 5 сентябрдан 10 сентябргача Латвияда бўлади. Ташриф давомида парламентнинг тегишли қўмита ва департаментлари, Латвия вазирликлари ва агентликлари ходимлари билан учрашувлар, Латгал вилояти маъмурияти мисолида минтақавий режалаштириш жараёни билан танишув, шунингдек давлат ва коммунал хизматларни тақдим этувчи бир қатор марказлар фаолиятини кузатиш кўзда тутилган.

Ҳозирга қадар Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва минтақавий тараққиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Минтақавий тараққиёт давлат агентлиги ва Латвия ҳукуматининг маҳаллий ва минтақавий ассоциацияларида учрашувлар бўлиб ўтди.

Шуниси ҳурматга лойиқки, Атроф-муҳит муҳофазаси ва минтақавий тараққиёт вазирлигидаги учрашув Латвия томонининг ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига сукут сақлаш билан бошланди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон делегацияси Латвияга ташриф буюрди