Пиёдалар Муқимий кўчасидаги қурилиш ишларида хатоликни пайқашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
27-08-2016 | 11:14 ZAMIN.UZ / Жамият / 27 Август 2016
671

Пиёдалар Муқимий кўчасидаги қурилиш ишларида хатоликни пайқашди

Пиёдалар Муқимий кўчасидаги қурилиш ишларида хатоликни пайқашди

Сиз кўриб турган сурат ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида тарқалди. Суратни тармоққа жойлаштираётган фойдаланувчи унга нисбатан изоҳ қолдирар экан, “Муқимий кўчаси. Пиёдалар ўтиш йўли. Қаердан ўтиш мумкин?”, деган савол мурожаат қилди. Айни дамда гуруҳда мазкур сурат кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда “Qalampir.uz” нашри.

Гап шундаки, фойдаланувчи ўзи жойлаштирган сурат ва изоҳ орқали пиёдалар учун ажратилган йўлак ва автомобиллар қатнайдиган йўл ўртасига темир тўсиқлар ўрнатилгани, машиналар қатнов қисмига эса пиёдалар ўтиши учун ётиқ чизиқлар чизилганинига ишора қилиб, бу ҳолатга нисбатан изоҳ сўраган.

Ҳақиқатан ҳам, пиёдалар ўтиш йўли бор, бироқ улар яна ўз жойини эгаллаши, яъни пиёдаларга ажратилган йўлакка ўтиб олишлари очиқ жой қолдирилмаган. Қизиқ, пиёдалар ўзларига белгиланган йўлакка ўтиш учун тўсиқлардан сакрашлари керакми? Наҳот, қурувчилар ва масъул ташкилотлар буни пайқамаган бўлса?

Суратга ўз изоҳини ёзиб қолдираётганлар шаҳар кўчаларида бундай пиёдалар учун яратилган бу каби "шароит"ларни жуда кўп учратиш мумкинлигини айтишмоқда.

Иш бор жойда камчилик бўлиши турган гап. Умид қиламизки, тез орада суратда тасвирланган ҳолатнинг ечими топилади.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.