07:53 / 10.01.2017
6 295

Россияда 44 минг бутилкадан рекорд даражада катта фил ясалди (видео)

Россияда 44 минг бутилкадан рекорд даражада катта фил ясалди (видео)

Архангельскда Гиннеснинг Рекордлари китобига кириш мақсади кўзланган акция якунига етди. Пластик бутилкалардан иборат улкан фил қуриб битказилди, деб ёзади «Дарё».

Филнинг баландлиги саккиз метр, узунлиги эса 12,5 метрни ташкил қилади. 44 500 та бутилкадан иборат қутб филининг оғирлиги 2,5 тоннадир.

Ғаройиб ҳайкални барпо этиш 2016 йилнинг сентябрида бошланган эди. Акциядан бир нечта — хом ашёни иккиламчи қайта ишлаш муаммосига эътибор қаратиш, фуқаролар чиқитларни алоҳида йиғишга ҳали тайёр эмаслигини кўрсатиш, шунингдек, шаҳарни Гиннеснинг Рекордлари китобига киритиш мақсадлари кўзланган.

Акция фаоллари материал тўплаш учун шаҳарда махсус қизил қутилар ўрнатиб, уларга фақат пластик бутилкаларни ташлашни сўради. Бироқ биринчи кунлари уларга маиший чиқитларнинг 90 фоизи ташланганлиги аниқланди. Ташкилотчилар таслим бўлмасдан, акцияни давом эттирди.

Беш кишигача бўлган пайванд қилувчиларнинг икки жамоаси каркасни яратиш устида икки сменада иш олиб борди. Ҳайкал шамол ва оғирликка чидамли эканлиги таъкидланмоқда.

Рекорд расман ўрнатилгандан сўнг, пластик Архангельск чиқиндиларни қайта ишлаш заводида утилизация қилинади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 44 минг бутилкадан рекорд даражада катта фил ясалди (видео)