Туркияга рафиқаси ва 3 фарзанди билан қочоқ сифатида келган суриялик Изеттин Аҳмеднинг 7 ёшли ўғли вафот этди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
Гап шундаки, Суриядаги уруш сабаб ушбу оила тинчлик илинжида Анталияга келади ва Гюзелоба тумани ҳудудига жойлашади. Оиласини боқиш учун 30 ёшли Изеттин ижара уйига яқин жойдаги қурилиш ташкилотларидан бирига ишга киради.
Шу йилнинг 1 январида оиладаги энг катта фарзанд, 7 ёшли Алининг ҳарорати кескин кўтарилади. Изеттин Аҳмед фарзандини шифокорларга кўрсатиш мақсадида Анталия илмий-тадқиқот маркази шифохонасига олиб келади. Бироқ беморнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати, мажбурий тиббий суғурта қоғози бўлмагани сабаб шифокорлар уни кўрикдан ўтказишдан бош тортишади.
Шундан сўнг, ота-онаси уни Сютчюлер Давлат шифохонаси, Отатурк госпитали, Она ва бола шифохоналарига олиб боришади, аммо ҳаммасидан бир жавобни эшитишади.
Анталиядаги тўртта йирик тиббиёт муассасаларидан қайтарилган Али уйга келиб, ухлаб қолган ва қайтиб кўзларини очмаган.
Ота-онасининг сўзларига кўра, Алининг аҳволи жуда оғир бўлган. Уйга қайтишгач, у уйқуга кетган ва соат 05:00 да болакайнинг жони узилгани пайқалган.
Афсуски, 7 ёшли суриялик болакайга Анталиядек катта шаҳардаги бирор шифохонада жой топилмади. Болакай вафотидан сўнг бир жойгагина қабул қилинди. У ҳам бўлса – суд-тиббий экспертизаси.
Қизиқ, шахсини тасдиқловчи ҳужжат, мажбурий суғурта қоғози бўлмаган болаларнинг даволанишга, яшашга ҳаққи йўқми? Бу биргина Алининг тақдири билан боғлиқ воқеа, холос. Туркиядаги бошқа қочоқларнинг ҳоли не кечмоқда? «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди