11:20 / 24.12.2016
6 256

Обама Россия билан ҳарбий ҳамкорликни чекловчи қонунни имзолади

Обама Россия билан ҳарбий ҳамкорликни чекловчи қонунни имзолади

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат ҳарбий эҳтиёжлари учун пул маблағлари ажратиш бўйича қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.

Мазкур қонун, Россия билан ҳарбий ҳамкорликни челашни ҳам назарда тутади.

«АҚШ мудофаа вазирлигининг 2017 молиявий йилги эҳтиёжлари учун ажратилган маблағлар АҚШ ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик учун йўналтирилиши мумкин эмас. Фақатгина, мудофаа вазири давлат котиби билан ҳамкорликда Россия Украина ва НАТО аъзоларининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига нисбатан таҳдид қилишга чек қўйгани хусусида Конгресснинг махсус қўмитасига ҳисобот топширган тақдирдагина, бунга йўл қўйилади», — дейилади ҳужжатда.

Унда таъкидланишича, Россия Украина масаласи бўйича Минск келишувларини бажариши керак.

Шу билан бирга, ҳужжатда ёзилишича, «мазкур чекловлар АҚШнинг қурол-яроғлар назорати ва тарқатмасликка оид ҳамда бошқа мазмундаги икки томонлама ва халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қила олмайд».

Қонун бандлари, шунингдек, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги ҳаракатларини таъминлаш учун зарур бўлган чораларига нисбатан ҳам қўлланилмайди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама Россия билан ҳарбий ҳамкорликни чекловчи қонунни имзолади