09:34 / 23.12.2016
10 805

АҚШ армияси инсоният тарихидаги энг кучли армия деб аталди

АҚШ армияси инсоният тарихидаги энг кучли армия деб аталди

АҚШ армияси инсониятнинг бутун тарихидаги энг қодир, кучли ва таъминланган армия ҳисобланади, деб айтди АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Жон Кирби. У бу ҳақда матбуот-анжуманда айтиб ўтди.

Кирби Россия президенти Владимир Путиннинг Россия армияси айни вақтда исталган потенциал агрессордан кучлироқ ҳисобланиши ҳақидаги сўзларига шу тариқа жавоб берди. Шу билан Кирби журналистнинг саволига жавоб бера туриб, Россия қуролли кучларининг Суриядаги ҳаракатлари Россия армиясини энг илғор деб аташга имкон беришига шубҳа билдирди.

"Мен бундай ҳисобламайман. Инсоният тарихида АҚШ армиясиникидан қодирроқ, билимлироқ, кучлироқ, яхши раҳбариятга эгароқ ва таъминланганроқ армия бўлган, деб ўйламайман", деб ўз сўзларини якунлади Кирби.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ армияси инсоният тарихидаги энг кучли армия деб аталди