23:33 / 17.12.2016
8 580

Обама Россияни нефт, газ ва қурол сотувчи заиф мамлакат, деб атади

Обама Россияни нефт, газ ва қурол сотувчи заиф мамлакат, деб атади

АҚШ президенти Барак Обама Россияни фақат газ, нефт ва қурол ишлаб-чиқарадиган заиф мамлакат деб атади, дея хабар қилмоқда Спутник агентлиги.

"Улар кичикроқ, заифроқ (АҚШга нисбатан, таҳр.) Уларнинг иқтисодиёти бошқа давлатлар сотиб олишни хоҳлайдиган маҳсулот бермайди, улар фақат нефт, газ ва қурол сотиш билан шуғулланди", — деб баёнот қилган Обама жума куни Вашингтонда ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

"Айтиш жоизки, Россия фередарцияси углеводородлар ва қурол экспорти бўйича дунёда етакчи ўринда туриш билан бир қаторда, бошқа фойдали қазилмаларни ҳам экспорт қилади ва буғдой экспорти бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллайди. Россия, шунингдек, юқори космик технологиялар экспорти соҳасида ҳам етакчидир. У АҚШга ҳам ракета двигателларини етакиб беради", — деб ёзган нашр.

Нашрга кўра, АҚШ раҳбари ноябр ойи ўрталарида унинг Россияга нисбатан муносабати биринчи президент бўлган кунидан буён ўзгармаганини айтган. Обама ўшанда Россия муҳим давлатлардан бири эканлигини, ҳарбий супер-державалигини, у минтақа ва бутун дунёда ўз обрўйига эгалигини таъкидлаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама Россияни нефт, газ ва қурол сотувчи заиф мамлакат, деб атади