Украина Ташқи ишлари вазири Павел Климкин мамлакат аҳолисининг сиёсий ишончини ошириш учун Киев Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтиришга тайёрланаётганини айтди. Бу хақда Qalampir.uz сайти хабар берди.
“Биз томонларнинг сиёсий келишуви жараёнига ким таъсир ўтказаётгани тўғрисида аниқ тўхтамга келиш учун санкциялар рўйхатини айни ҳолатга мослаштиришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир янги санкциялар рўйхатини тузяпмиз”, дейди Павел Климкин.
Украина Ташқи ишлар вазирининг сўзларига қараганда, унинг вазирлиги нафақат мамлакатдаги, балки халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ва адвокатлар тўғрисидаги маълумотларни текшириб чиқади.
Украина 2015 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бир йил ичида Россиянинг жисмоний ва юридик шахсларига чекловлар қўйиш чораларини кўрган эди. Санкциянинг турли кўринишлари – мамлакатга кириш ва мол-мулкни мусодара қилишни тақиқлашдан тортиб Украина ҳудудида иқтисодий фаолият юритишгача бўлган чекловлар ўрнатилган эди.
Жорий йилнинг октябрь ойидан Украина раҳбари санкциялар рўйхатини кенгайтирди ва чеклов чоралари муддатини яна бир йилга чўзди.
Чекловлар 700 нафар жисмоний ва 270 дан ортиқ юридик шахсларга тегишли. Санкцияга дуч келганлар орасида “Башнефть”, “Рособоронэкспорт” компаниялари, “ЮТэйр”, “Ростех”, “Русал” авиакомпаниялари, шунингдек, Россия тўлов тизими ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди