Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Японияга сафари доирасида агар вақт ва имкон топилса, дунё дзюдо ташкилотларини бошқарувчи “Кодакан” институтига жон деб боришини маълум қилди. Шунингдек, ҳаётининг катта қисми спортнинг шу тури билан боғлиқ эканини айтиб ўтди. Бу хақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.
“Дзюдони ҳеч қандай сабабсиз менинг биринчи муҳаббатим, дейиш мумкин. Мен бундан бошқа спорт турлари билан ҳам шуғулланишни ёқтираман: тоғ чанғисида учишни ҳам, сузишни ҳам. Айни пайтда музда хоккей ўйнашни ўрганяпман. Лекин дзюдо ҳаётимнинг бир бўлаги, жуда катта қисми ва мен спорт билан шуғулланишни айнан дзюдодан бошлаганимдан жуда хурсандман. Шунинг учун ҳам мен Япониядан жуда миннатдорман”, дейди Россия раҳбари.
Путиннинг Японияга сафари 15 декабрь куни бошланади. Россия раҳбарининг кун чиқар мамлакатга қилган аввалги ташрифларининг бирида у “Кодакан” институти спорт залига ташриф қилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди