Украина президенти Пётр Порошенко ҳукумат Халқаро валюта жамғармасини қўллаб-қувватлаш эвазига миллионлаб украин оилаларига азият етказаётганини тан олди. У бу ҳақда Қадр-қиммат ва эркинлик куни муносабати билан халққа мурожаатида айтиб ўтди.
Порошенконинг айтишича, иқтисодиётда дефолт ва фалокатдан қутулиш учун ҳукуматда қатъий ва номашҳур чораларга боришдан бошқа илож бўлмаган. Унинг таъкидлашича, худди шундай чораларни Украинанинг Марказий ва Шарқий Европа бўйича муваффақиятга эришган қўшнилари 1990-йиллар бошида амалга оширганлар.
"Биз учун Халқаро валюта жамғармасининг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда. Жамғарма эса ҳеч қачон ширин дори бермайди. Шунинг учун биз ўзимиз истамаган ҳолда миллионлаб оилаларга азият етказганимизни англайман. Бунинг учун узр сўраш гуноҳ ҳам эмас. Бироқ мен аминманки, бу қабул қилинган чораларнинг самарадорлигини яқин орада борган сари кўпроқ одамлар ҳис қила бошлайдилар", деб айтиб ўтган Порошенко. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда