Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида поезднинг ҳалокатга учраши қурбонлари сони 123 кишини ташкил қилмоқда. Маҳаллий нашрларда ёзилишича, фожиа оқибатида яраланганлар сони 200 нафардан ортган, дейилади "Кун" нашрида.
Бундан аввалги хабарларда 90 киши ҳалок бўлгани билдирилган эди.
Канпур шаҳридан 100 километр нарида Индор-Патна экспрессининг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 3:00да рўй бергани боис йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган эди.
Ҳиндистон йўл вазири Суреш Прабху бу ҳодиса бўйича синчиковлик билан текширувлар олиб борилиши, айбдорлар топилиб жазоланиши ҳақида маълум қилган. У шунингдек, қурбонларнинг оилаларига 350 минг рупийдан (5,2 минг доллар) бир марталик мукофотлар, жароҳатланганларга эса 50 минг рупийдан (735 доллар) берилиши ҳақида билдирган. Шунингдек, ҳодиса рўй берган штат учун ҳам молиявий кўмак ажратилади.
Аҳолиси 1,2 млрд киши бўлган Ҳиндистонда темир йўл энг оммавий транспорт воситаси ҳисобланади ва ҳар куни мамлакатдаги темир йўллар 20 миллион нафарга яқин кишини ўз манзилига етказади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради