Fortune журнали дунёда тадбиркорлар орасидан энг яхшиларини аниқлаб олди ва «Йил тадбиркорлари» рейтингини эълон қилди. Рўйхат нашрнинг сайтига жойлаштирилган.
«Бу йилги етакчини танлаш жараёни бизни, 32 ёш бўлганига қарамай, 375 млрд долларлик, 22 млрд доллар даромад кўрувчи ҳамда 1,8 млрд фойдаланувчига эга кучли компанияни барпо эта олган — Facebook раҳбари Марк Цукербергга олиб келди», — дейилади Fortune хабарида.
Рейтинг муаллифларининг сўзларига кўра, Цукербергнинг муваффақияти шуни намойиш этадики, замонавий дунё тобора ижтимоий тармоқларга боғланиб қолмоқда. Бизнесда эса, интернет-компаниялар қисқа муддатда сезиларли ҳудудларни қамраб олиши мумкин.
Рейтингнинг иккинчи ўрнида интернет билан боғлиқ яна бир компания Amazon директори Жефф Безос, учинчида косметика ва парвариш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Ulta Beauty компанияси ижрочи директори Мэри Диллон жойлашди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди