Япониянинг Фукуока шаҳридаги «Хаката» темирйўл бекати яқинидан ўтган йўлнинг 14 метрлик қисми ўпирилди ва улкан ўра ҳосил бўлди. Бу эса ушбу йўл олиб борадиган аэропорт фаолиятига ҳам таъсир кўрсатди.
NHK агентлигининг полицияга асосланиб хабар беришича, ушбу йўл остидан метрополитен йўналишини узайтириш бўйича иш олиб борилаётганди. Натижада тоннель сувга тўла бошлаган ва иш тўхтаган. Айни вақтда йўл устида ҳосил бўлган ўрада ҳам сув тўпланган.
[media=https://youtu.be/8Ge85UQDRpk]
Қайд этилишича, ўпирилиш оқибатида яқин ҳудуддаги уйлар ва яқинда жойлашган аэропорт электр токидан узилган.
Бу фавқулодда вазият рўй берган туманда ис газини сезишган, лекин шу вақтгача жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳодиса яқинидаги уйлардан кишиларни эвакуация қилишган ва бошқа ҳудудларда ҳам ўпирилиш ҳодисаси кузатилиши эҳтимолидан огоҳлантиришган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади