Ҳиндистоннинг олмос қироли номини олган Савжибхай Дхолакиа ўзининг энг яхши хизматчиларига 1260та машина ҳадя қилди.
Мамлакатнинг Дивали байрамида бадавлат тижоратчи қўл остидагиларга машинадан ташқари 400 квартира ва турли қимматбаҳо безакларни тортиқ қилиб серҳимматлигини намойиш этди.
“Сўнгги беш йил мобайнида ишлаб чиқаришдаги мислсиз унумдорлик ва ходимларимизнинг фидокорлиги учун мукофотлар тортиқ қилинмоқда”, деди Hare Krishna Exports компанияси бошлиғи Савжибхай Дхолакиа.
Жами 5500 ходим қимматбаҳо туҳфалар билан тақдирланади. Бунга компания 7 млн доллар сарфлайди. Умуман олганда, Дивали байрамида корхоналар ўз ходимларига совға бериш урфга кирган. Одатда, кўпчилик корхоналар ширинликлар тортиқ қилиш билан чекланади. Аммо Hare Krishna Exports 2012 йилдан бошлаб автомобиль совға қилишни бошлади. 2012 йилда хизматчиларга 3 машина ҳадя этилган бўлса, 2014 йилда 491 машина ва 207 квартира инъом қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди