16:50 / 17.10.2016
6 265

Индонезияда кўприк қулаб тушди: қурбонлар бор

Индонезияда кўприк қулаб тушди: қурбонлар бор

Расмийларнинг айтишича, Бали ороли яқинидаги кўприкнинг қулаши оқибатида 9 нафар одам ҳалок бўлган ва ўнлаб одамлар жароҳатланган.

Индонезияда офатларни камайтириш миллий агентлиги матбуот котиби Сутопо Пурво Нугроҳонинг айтишича, Нуса Лембонган ва Нуса Сенинган оролларини боғлаб турувчи “Сариқ Кўприк” якшанба – 16 октябрь куни тунда қулаб тушган.

Хабарларга кўра, ҳодиса диний маросим вақтида содир бўлган. Маросим ушбу кўприкда ўтказилаётган эди.

“Қурбонлар орасида 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар ҳам бор”, дейди Нугроҳо.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда кўприк қулаб тушди: қурбонлар бор