11:45 / 07.10.2016
7 083

Нью-Йоркдаги кўприкка Путиннинг портрети осиб қўйилди

Нью-Йоркдаги кўприкка Путиннинг портрети осиб қўйилди

Номаълум шахслар томонидан East River дарёси устидан қурилган Манхэттен кўпригига Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг портрети осиб қўйилди. Катталиги тахминан 6 метрга 10 метр келадиган портрет остига “Тинчлик ўрнатувчи шахс” деган ёзув битилганди.

Бу баннер кўприкда узоқ вақт турмади, полиция вакиллари уни ечиб олишган. Эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари кўприк ва автомобиль йўлларига ўрнатилган камера ёзувлари орқали бу ишни амалга оширган шахсларн аниқлаш билан банд. Бу орқали Путин портретини нима сабабдан Нью-Йорк кўпригига осилгани ҳам маълум бўлади, деб хабар бермоқда "rbc.ru"

Баъзи бир хорижий ОАВлар гувоҳларнинг сўзларига таяниб, баннерни икки номаълум киши осганини хулоса қилмоқда.

Шу ўринда қизиқ бир маълумот. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин бугун 64 ёшни қаршиламоқда. Баннернинг осиб қўйилиши президентнинг таваллуд куни билан боғлиқ деб хулоса қилиш ноўрин, бироқ бу фикр ҳам ҳақиқатдан йироқ бўлмаслиги мумкин. Сабаби шу йил 15 сентябрь куни шунга ўхшаш воқеа Москва шаҳрида ҳам содир бўлган эди. Номаълум кимсалар Новоарбат кўпригига Россия Бош вазири Дмитрий Медведевнинг портрети туширилган баннерни осиб кетишганди. Баннерда эса “Қисқаси, туғилган кунингиз билан!” деган ёзув бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркдаги кўприкка Путиннинг портрети осиб қўйилди