12:12 / 24.09.2016
7 238

ОАВ: Покистонда автобуснинг жарга қулаши оқибатида 20 дан зиёд киши ҳалок бўлди

ОАВ: Покистонда автобуснинг жарга қулаши оқибатида 20 дан зиёд киши ҳалок бўлди

Кашмирнинг Покистон назоратидаги Музаффаробод шаҳрида микроавтобуснинг тоғ йўлидан қулаб кетиши оқибтида 23 киши ҳалок бўлди. Автобус дарёга 100 метр баландликдан қулаган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат хабарига асосланиб, Agence France-Presse хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

"Фожиа сабаб 23 киши ҳалок бўлди ва уч киши жароҳатланди", - деди агентликка маҳаллий амалдорлардан бири. Унинг маълум қилишича, ҳозирга қадар фақат уч жасадни топишга муваффақ бўлинган, қолганларини дарё оқизиб кетган бўлиши мумкин.

Покистонда йўл транспорти ҳодисалари жуда кўплаб учрайди. Бунга сабаб автоуловлардаги техник носозликлар этиб кўрсатилади. Яна бир сабаб маҳаллий аҳоли вакилларининг автоулов бошқаришда ўқувсизлигидир.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Покистонда автобуснинг жарга қулаши оқибатида 20 дан зиёд киши ҳалок бўлди