11:20 / 23.09.2016
16 420

National Interest дунёнинг 5 та энг кучли армиясини аниқлади

National Interest дунёнинг 5 та энг кучли армиясини аниқлади

Американинг National Interest журнали дунёнинг денгиз, ҳаво ва қуруқликдаги энг кучли армиялари рейтингини тузиб чиқди. Уларнинг ҳар бирида Россия, АҚШ ва Хитой ўрин эгаллаган.

Шундай қилиб, нашр таснифига кўра, дунёда энг кучли ҳарбий-денгиз флотига эга мамлакатлар — АҚШ, ХХР, Россия, Буюк Британия ва Япониядир.

Аслида, Россия қуруқликдаги армия бўйича етакчи ҳисобланади. Бироқ, унинг ҳарбий-денгиз флоти таркибидаги кемалари сони етарлича. "Россия ҲДК ихтиёрида 79 та катта кема, жумладан битта авианосец, бешта крейсер, 13 та эсминец ва 52 та сув ости кемаси мавжуд", — дейилади ҳужжатда.

Мақола муаллифларининг қайд этишича, сув ости кемалари Россия ҳарбий флотининг асосий кучидир. Унинг таркибидаги сув ости кемаларининг 15 таси атом кемаларидир. 16 та кўпмақсадли, ракета-торпедо қуролларига эга сув ости кемаси мавжуд. 9 тасига баллистик ракета, олтитасига қанотли ракеталар жойланган.

Бошқа мамлакатлар борасида тўхталган NI Америка авиаташувчи кемаларини алоҳида эътироф этган. АҚШда 10 та шу русумдаги кема бор. Бундан ташқари, Хитой ҳарбий флоти таркибида ҳам сув ости кемалари кўп.

NI нашрига кўра, АҚШ, ХХР, Ҳиндистон, Россия ва Буюк Британия қуруқликдаги энг кучли армияларга эга.

Россия қуруқликдаги қўшинлари сони 285 минг нафар жанговар таркибдан иборат, NI фикрича, 535 минг ҳарбий хизматчидан иборат АҚШ қўшини энг кучлисидир. Хитой халқ озодлик армияси ўз навбатида 1,6 миллионлик пиёда қўшинлари билан фахрланса арзийди. Британияда бу кўрсаткич 102 минг аскардан иборат.

Сўнгги, учинчи рейтингга кўра, ер юзидаги энг кучли ҳарбий ҳаво кучлари атиги тўртта мамлакатда мавжуд. Булар — АҚШ, Россия, ХХР ва Япония.

Россия ихтиёрида 1500 жанговар самолёт ва 400 та шундай вертолёт бор. NI журналининг ёзишича, Қўшма Штатлар ҲҲК таркибида 5,6 минг самолёт бўлса, ҲДК ихтиёрида 3,7 минг самолёт мавжуд.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » National Interest дунёнинг 5 та энг кучли армиясини аниқлади