16:03 / 20.09.2016
7 591

ОАВ: Афғонистонда амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида ИШИД жангарилари йўқ қилинган

ОАВ: Афғонистонда амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида ИШИД жангарилари йўқ қилинган

Афғонистон шарқидаги Нангарҳар вилоятига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида ИШИД террорчи гуруҳининг камида 29 нафар жангариси ўлдирилган, деб хабар қилган Khaama Press агентлиги.

Маълумотларга кўра, афғон ҲҲК самолётлари ИШИДнинг Хаска Мина, Кот ва Ачин аҳоли пунктларидаги нуқталарига бир неча марта зарбалар берган. Амалиёт чоғида маҳаллий аҳоли ва хавфсизлик кучлари ходимлари жабрланмаган.

Нангарҳар вилоятида ўрнашиб олган ИШИД аъзоларига қарши ҳарбий кампания икки ойлар муқаддам бошланган эди. АҚШ Қуролли кучлари ҳам мазкур минтақада аксилтеррор амалиётлар ўтказиб келмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Афғонистонда амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида ИШИД жангарилари йўқ қилинган