15:58 / 16.09.2016
7 758

Назарбоевнинг қизи Қозоғистон Сенати мажлисида қўмита раҳбари этиб сайланди

Назарбоевнинг қизи Қозоғистон Сенати мажлисида қўмита раҳбари этиб сайланди

Қозоғистон Сенати (парламентнинг юқори палатаси) депутатлари мамлакат президентининг қизи Дариға Назарбоеванинг ташқи ишлар, муҳофаза ва хавфсизлик бўйича палата доимий қўмитасининг раиси лавозимига тайинланиши учун овоз беришди, дейилади "Кун" нашрида.

"Назарбоева Дариға Нурсултоновнани Ташқи ишлар, муҳофаза ва хавфсизлик бўйича доимий қўмита раиси этиб сайлашни таклиф қиламан", - деди палата спикери Қосим-Жўмарт Токаев пайшанба куни сенатнинг ялпи мажлисида.

Сенат депутатлари ушбу таклифни очиқ овозга қўйиш йўли билан қўллаб-қувватлашди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоевнинг қизи Қозоғистон Сенати мажлисида қўмита раҳбари этиб сайланди