АҚШ президентлиги учун сайловда Республикачилар партиясидан номзод бўлган Дональд Трамп маълум қилдики, президентга айланса, мамлакатнинг ҳарбий қудратини оширади, дейилади "Кун" нашрида.
Трампнинг сўзларига кўра, у АҚШ Қуролли кучлари таркибидаги ҳарбийлар, кемалар ва самолётлар сонини оширмоқчи.
У шунингдек, президентлик лавозимини эгалласа, Пентагондан бир ой ичида ИШИДни йўқ қилиш режасини ишлаб чиқишни талаб этади.
Трамп Филадельфиядаги чиқиши вақтида АҚШнинг НАТОдаги иттифоқчиларидан бюджетнинг 2 фоизини мудофаа соҳасига ажратишни талаб қилиши ҳақида ҳам айтган.
Жорий ҳафтада республикачи номзод 88 нафар америкалик собиқ генерал томонидан қўллаб-қувватланаётгани маълум бўлганди. Истеъфодаги бу ҳарбийлар "Америка қўмондон тимсолидаги етакчига муҳтож эканини" билдиришган.
Шу билан бир вақтда Трампнинг рақиби, демократ Ҳиллари Клинтон ҳарбийлар ҳамроҳлигида видеоролик билан чиқиш қилди, унда Трампнинг сиёсати танқид остига олинган.
Ўтган ҳафта охирида Дональд Трамп сайловолди кампанияси бошланганидан бери илк марта нуфуз бўйича Ҳиллари Клинтонни ортда қолдираётгани маълум бўлганди.
Социологлар Трампнинг нуфузи партия ичида ҳам ўсаётганини қайд этишган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган