Меҳнат вазирлиги миллий иш қидириш тизимини ишга туширди. Бундан буён пайдо бўлган янги иш жойлари ва иш қидираётган фуқаролар таржимаи ҳоллари ish.mehnat.uz сайтида жойлаштирилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sof.uz сайти.
“Бундан буён юридик шахслар кабинетларида мавжуд бўлган вакансиялар ҳақидаги маълумотларни юборишлари мумкин. Меҳнат вазирлиги ходими олинган маълумотлар асосида вакансиялар ҳақидаги маълумотларни Миллий вакансиялар банкига жойлаштиради. Кейин уларни вакансиялар порталга кирган ҳар бир киши кўриши мумкин”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.
Янги тартиб меҳнат дафтарчалари олиш тизимини ҳам тўлиқ автоматлаштиради. Меҳнат вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда ушбу тизимга 85 вазирлик ва муассасалар уланган. Кейинчалик Миллий вакансиялар банкига 200 мингга яқин ташкилот уланиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди