18:04 / 26.12.2016
11 644

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида катта ўзгаришлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида катта ўзгаришлар

Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев томонлар бугунги кунда Олма-Ота ва Термизни боғлайдиган халқаро аҳамиятга эга М-39 трассасидаги ўтказиш пунктларига алоҳида эътибор қаратишаётганини маълум қилди.

Бу йўл Қозоғистоннинг Олма-Ота, Жамбул ва Жанубий Қозоғистон, Қирғизистоннинг Чуй, Ўзбекистоннинг Тошкент ва бошқа вилоятлари ҳудудлари орқали ўтади.

«Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат органлари ҳозирда М-39 трассасида жойлашган «Сирдарё» ва «Целинний» ўтказиш пунктларидан чегарадан ўтиш тартибини соддалаштириш устида иш олиб бормоқдалар. Томонлар шунингдек, «Тошкент-Қазигурт», «Гулистон-Атамекен» ва «Зангиота-Қоплонбек» ўтказиш пунктлари мақомини ўзгартиришга тайёрланмоқдалар», — деди элчи.

Томонлар илгарироқ чегара борасида яна бир ташаббус – туристларнинг Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг дам олиш зоналарига ҳеч қандай тўсиқларсиз боришлари учун махсус «яшил йўлак»лар ташкил қилиниши ҳақида маълум қилишганди.

Қозоғистон томони дастлабки тажриба сифатида ўзбекистонликлар орасида оммабоп бўлган Сариагаш курорти таклиф қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида катта ўзгаришлар