15:58 / 23.12.2016
8 764

Ўзбекистонда дам олиш кунлари -17 даражагача совуқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари -17 даражагача совуқ бўлади

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, эртага, 24-25 декабрь кунлари республика бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилмайди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кечаси 8-6 даража совуқ, кундузи 1-5 даража илиқгача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 17-12 даража совуқ, кундузи 5 даража совуқ ва 5 даража илиқни ташкил этади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 12-7 даража совуқ, кундузи -5 дан +5 даражагача ўзгаради.

Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи -3 дан +5 даражага етади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси 8-3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқга етади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси 5-0 ва кундузи -3 дан +2 даражагача кўтарилади.

Тоғли ҳудудларда 26 декабргача қор кўчиши хавфи бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари -17 даражагача совуқ бўлади