Ўзбекистон Россиядан дори-дармон етказишда кўмак сўради. Ўзбекистон асосий дори-дармонларга эҳтиёж сезмоқда, бироқ валюта курсидаги муаммолар сабабли Россия фармацевтик компаниялари Ўзбекистон бозорини эгаллашга ҳозирча тайёрмаслар, деб айтмоқдалар мутахассислар. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2016 йил 10 ноябрдаги мактубида Россиядан дори-дармон ва тиббий буюмлар харид қилишда ёрдам кўрсатиш сўралган. Ушбу мактубга 167 та дори ва 22 та тиббий буюм номидан иборат рўйхат илова қилинган.
Мактубда вазирлик Россиянинг мутасадди идораларидан ушбу рўйхатни Россия фармацевтик компанияларига топширишни сўраган. Тошкентнинг фикрича, Россия компаниялари бу сўровга жавоб қайтариб, дори-дармонлар бўйича ўз таклифларини тақдим қилишлари керак.
Ўзбекистон валюта конвертациясидаги муаммолар сабабли зарурий тиббий маҳсулотлар харид қилишда мураккабликларга дуч келгани туфайли шундай мактуб билан мурожаат қилган, деб тушунтирмоқда Россия фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси бош директори Виктор Дмитриев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди
Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади?
Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”