13:08 / 19.11.2016
8 380

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови жорий қилинади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови жорий қилинади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Самарқанд-Чимкент-Туркистон ва Чордара-Еттисой-Жиззах йўналиши бўйича автобус алоқасини жорий қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Бу ҳақда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев Жанубий Қозоғистон вилоятида ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-анжуманида айтиб ўтди. Утембаев шунингдек қозоқ-ўзбек агросаноат ҳудудини қуришни ҳамда нафақат Тошкент билан ҳамкорлик қилишни, балки Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни таклиф қилди.

"Икки давлат иқлими ўхшашлиги туфайли вилоятда сабзавотчиликни ривожлантириш мумкин. Сайёҳлик соҳасини ривожлантириш мақсадида биз Буюк ипак йўлини тиклашимиз лозим. Бу йўналишда бугунги кунда тегишли ишлар олиб борилмоқда ва ҳудудлараро автобус рейсларини очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда", деб айтди дипломат.

Қозоғистоннинг "Хабар" телеканали маълумотларига кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасини 3 баробарга ошириб, 1,5 трлн тангагача етказиш мўлжалланмоқда. Бу натижага, жумладан 10 та қўшма корхона яратиш билан эришилмоқчи.

"Ўзбекистонлик инвесторлар қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, машинасозлик соҳаларига сармоя киритишга ва Жанубий Қозоғистон вилоятидаги саноат ва махсус иқтисодий зоналарда ўз бизнесларини қуришга тайёрлар. Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар эса ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қиладилар. Шунингдек, қўшма корхоналар иштирокчиларининг чегараларни кесиб ўтиши жараёнини соддалаштириш, эксперт кенгаши яратиш ва ҳудудлараро автобус рейсларини йўлга қўйишга қарор қилинган", деб маълум қилган телеканал.

Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 1,67 млрд долларга етган. Бугунги кунда Ўзбекистон Қозоғистонга газ, пахта толаси, кимёвий маҳсулотлар, ўғитлар ва сабзавотлар экспорт қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автобус қатнови жорий қилинади