Сирдарё вилоятининг 5 та туманига ва 2 та шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди. 22 октябрь куни Халқ депутатлари Гулистон, Ширин шаҳарлари, Оқолтин, Сайхунобод, Сардоба, Сирдарё туманлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайти хабар берган.
Сессияларда ташкилий масалалар кўрилган.
Депутатлар Сирдарё вилояти ҳокими Ойбек Ашурматовнинг тавсиясига кўра, Гулистон шаҳрига Сирдарё вилояти ҳокимининг маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Шуҳратуллаевич Исматуллаевни, Ширин шаҳрига “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти электростанциялардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Илҳомжон Маҳмуджонович Бегалиевни, Оқолтин туманига Жиззах вилояти Зомин тумани “Автосаноат-агро-Жиззах” масъулияти чекланган жамияти раиси Ҳамрабой Раҳимович Раззоқовни, Сайхунобод туманига Сирдарё вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Носиржон Маҳмудович Эгамбердиевни, Сардоба туманига Сирдарё вилояти прокуратураси қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Шукурулло Хўжамқулович Турсуновни, Сирдарё туманига “Сирдарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори Собиржон Назаровни ҳоким этиб тасдиқладилар.
Сессияларда вилоят ҳокими Ойбек Ашурматов туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маърузалар қилган.
Сессияларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси Даврон Абитович Назармуҳаммедов қатнашди ва сўзга чиқди.
Манба: Diydoraziz.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади