8 886
Ўзбекистонда президентнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга қарши кураш кучайтирилди
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти билан боғлиқ асоссиз миш-мишлар тарқалишига қарши кураш чора-тадбирларини янада кучайтирди. Бу ҳақда "Кун" хабар берган.
Ўзбекистон ҳукумати 2 сентябрь куни президент Ислом Каримовнинг 78 ёшида инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этгани ҳақида расман маълум қилганди. Марҳум 3 сентябрь куни ўз она шаҳри Самарқандда дафн этилди.
"Ижтимоий тармоқлар, интернет-мессенжерлар ва интернет-телефония сервисларида тарқатилган ёлғон маълумотларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида ишлар олиб борилмоқда", — деган манба.
Унинг сўзларига кўра, гап ижтимоий тармоқлар орқали Ислом Каримовнинг вафоти санаси ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи президенти вафотидан кейин мамлакатда ижтимоий-сиёсий вазият ёмонлашиши ҳақида фикрлар билдириб, аҳоли ўртасида ваҳима ҳосил қилишга уринганлар ҳақида бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди