12:28 / 07.09.2016
7 315

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида ёнғин содир бўлди (Фото)

Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида ёнғин содир бўлди (Фото)

Бугун Тошкент шаҳрининг собиқ Навоий савдо расталари орқасидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлди.


Тошкент шаҳар ИИВ ЁХББ томонидан олинган маълумотларга кўра, мазкур мазкур ҳудудда юзага келган ёнғин ҳақида соат 14:24 тезкор хабар келиб тушган. Соат 14:53 да ҳодиса жойига ўт ўчириш бригадалари етиб борган. Қуриган ўт ёниши оқибатида келиб чиққан ёнғин 800 кв.метр ҳудудни қамраб олган.


Таҳминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига ёниб турган тамаки қолдиғи ташлаб кетилганлиги сабаб бўлган.
Айни дамда ўт тўлиқ ўчирилган.



Манба: Даракчи.уз

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида ёнғин содир бўлди (Фото)