Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари видеороликларидан даромад олишнинг янги тизимини ишга туширди. У видео ўртасида реклама кўрсатишни назарда тутади. Бу ҳақда Recode'га асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, реклама берувчилар рекламани фойдаланувчилар роликнинг камида 20 сониясини томоша қилишгач, қўйиш имконига эга бўлишди. Шу билан бир қаторда, видеонинг ўзи камида 90 сония давом этиши керак. Рекламадан келувчи даромаднинг 55 фоизи видеони жойлаштирган фойдаланувчига тақдим этилса, қолгани ижтимоий тармоқнинг ўзида олиб қолинади – худди шундай нисбат YouTube’даги роликларда ҳам қўлланилади.
Facebook вакиллари янги реклама шакли ҳақида маълумот беришмади.
Recode’нинг таъкидлашича, бу ролик муаллифлари ўз видеолари учун тўғридан-тўғри йирик пулни олишлари мумкин бўлган биринчи тизим бўлиши мумкин. Аксарият видеосервислар асосий видео бошида реклама роликларидан фойдаланишаётган бўлса, Марк Цукерберг бундан воз кечди.
Facebook бир неча йил давомида фойдаланувчилар орасида видеони фаол равишда тарғиб этиб келди ва 2016 йилда кунига роликларни томоша қилиш вақти – 100 миллион соатга етди, деб эслатади Recode. Шу билан бир қаторда, реклама берувчилар кўмагида роликларни тақдим этиш имкони фақатгина 2016 йилда пайдо бўлди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради