Apple бозорида асосий рақобатчиси Samsung Electronics етакчилик қиладиган Жанубий Кореяда ўзининг илк чакана дўконини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Компания 6 январь, жума куни ўз веб-сайтида Жанубий Кореяда 15 та иш ўрни, жумладан, дўкон раҳбари лавозимига танлов эълон қилиниши ҳақида маълумот жойлади. Бироқ Apple вакиллари дўкон қачон ва қаерда очилишини ошкор этишдан бош тортди.
Жанубий Корея Apple учун мураккаб бозор бўлиб, мамлакатда сотилаётган смартфонларнинг 80 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар — Samsung ва LG Electronics ҳиссасига тўғри келади.
Apple Жанубий Кореяда ўз маҳсулотларини маҳаллий алоқа операторлари, шунингдек, компания вакиллари сифатида лицензия оладиган ритейлерлар ёрдамида сотади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда