21:46 / 27.12.2016
6 205

Beeline Андижонда тармоқни кенгайтирмоқда

Beeline Андижонда тармоқни кенгайтирмоқда

Beeline Андижон вилояти ҳудудидаги 3G тармоғи қопламининг доираси ва сиғимнинг кенгайгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан Unitel‘нинг Шарқий ҳудудий филиали директори Санжарбек Иминов шундай деди: “Тармоқнинг муваффақиятли ривожланиши, абонентларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги инновация – бу компаниянинг келажагига қўшаётган хиссамиз ва унинг етакчилиги гаровидир. Мижозларнинг ишончи – ҳар қандай бизнеснинг асосий қийматидир, алоқа сифатини яхшилаш учун барча кучимизни бирлаштирган ҳолда, уни оқлашга ҳаракат қиламиз”.

Хизмат кўрсатишнинг даражаси ўсиши билан бир қаторда янги ускуналар туфайли Beeline тармоғининг ҳажми сезиларли кенгайди. Қўшимча қувватлар ўрнатилиши натижасида Андижон шаҳрининг Амир Темур, Мирпўстин ва Қўқон кўчалари бўйлаб, шунингдек Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Ходжаобод туманларида алоқа ва мобил Интернет сифати сезиларли даражада яхшиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Андижонда тармоқни кенгайтирмоқда