Кеча Хитойнинг Gionee компанияси ноодатий дизайнда ишланган M2017 моделини расман тақдим қилди, деб хабар бермоқда Terabayt сайти.
Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, модель премиум кўринишга эга, корпус тери ва металлдан тайёрланган. Қурилманинг нархи 1000 АҚШ атрофида бўлиши айтилмоқда.
Моделга ён экранли 5,7 дюймли AMOLED экран (1440х2560), саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 653 процессори ва 6 ГБ оператив хотира ўрнатилган. Доимий хотиранинг сиғими 128 ГБ. Қурилма 12 ва 13 МПли қўш камера билан жиҳозланган, диафрагма f/1.7 бўлиб, бу кўрсаткич нисбатан сифатли тасвирларни суратга олиш имкониятини беради. Олд камера аниқлиги 8 МП. Моделда USB Type-C слоти кўзда тутилган.
Батарея сиғими 7000 мА/соат, қурилма суҳбат режимида 30 соатгача ишлаши мумкин.
Ҳозирча моделнинг қачон сотувга чиқиши номаълум. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди