АҚШнинг Apple компанияси 10 нанометрли технология асосида тайёрланадиган процессорларни ишлаб чиқаришдаги паст иш коэффициенти туфайли навбатдаги iPad планшетларининг намойишини кечиктириши мумкин. Бу ҳақда Терабайт.уз сайти хабар берди.
Янги планшетларнинг тақдимоти 2017 йилнинг март ойига режаланган эди. Бироқ 10 нм технологиясидаги чипларни тайёрлайдиган TSMC (Taiwan Semiconductor Manufacturing Company) ва Samsung компаниялари ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.
TSMC 10 нанометрли Apple A10X чипларини келгуси йилнинг март ойида ялпи тартибда ишлаб чиқаришни бошлаши керак эди, аммо паст иш коэффициенти сабаб ушбу график бузилганлиги айтилмоқда.
Аввалроқ пайдо бўлган хабарларга кўра, Apple 2017 йилда 9,7 ва 12,9 дюймли янги iPad Pro, шунингдек, 7,9 дюймли iPad mini ва ингичка рамкали Home тугмасидан холи 10,9 дюймли iPad планшетларини тақдим қилиши кутилаётган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди