Facebook компанияси Messenger дастурида гуруҳ видеоқўнғироқларини ишга туширганини маълум қилди, деб ёзади «Дарё». Унга 50 нафаргача тармоқ фойдаланувчиларини улаш мумкин. Шу билан бирга, суҳбат иштирокчилари селфи-ниқоблар, анимацияланган GIF-тасвирлар ва стикерлардан фойдаланиши мумкин.
Гуруҳ чатида тегишли тугмани босиш орқали бир йўла бир неча фойдаланувчига қўнғироқ қилиш мумкин. Шунингдек, менюда суҳбат иштирокчиларини танлаш керак бўлади.
Агар иштирокчилардан қайсидир бири қўнғироққа жавоб бермаса ҳам, у кейинроқ видеоконференцияга истаган вақтида қўшила олади.
Суҳбатга 50 нафар фойдаланувчини улаш имконияти мавжуд бўлишига қарамай, фақат уларнинг олти нафаридан иборат видеолар акс этади, булар энг фаол фойдаланувчилардир.
Ишлаб чиқувчилар таъкидлашича, ушбу функция Messenger’нинг сўнгги версияси фойдаланувчилари учун яқин вақтларда очилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди