Facebook ижтимоий тармоғи WhatsApp мессенжерини сотиб олиш бўйича битимнинг кўриб чиқилишида нотўғри ахборот тақдим қилган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz сайти хабарида. Еврокомиссия бу масала бўйича ўз эътирозларини компанияга юборди.
"Facebook’да 2017 йил 31 январгача бизнинг дастлабки хавотирларимизга жавоб бериш учун вақт бор", деб айтди журналистларга ЕКнинг матбуот хизмати вакили.
Унинг айтишича, агар хавотирлар тасдиқланса, компания жаримага тортилиши мумкин.
ЕКнинг фикрича, Facebook ЕК томонидан WhatsApp сотиб олиниши бўйича битимни кўриб чиқаётганда "нотўғри ёки чалғитувчи маълумотни тақдим қилган" бўлиши мумкин.
2014 йил октябрда Facebook WhatsApp’ни 19 млрд долларга сотиб олган. ЕК бу битимга рухсат берган. Комиссиянинг таъкидлашича, жорий тергов ЕКнинг мессенжерни сотиб олиш бўйича қарорига таъсир қилмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди